Меню

⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2022 #ПЕДАГОГЛАРГА_МУҲИМ_ЭСЛАТМА!

10-январь 2022, 12:54 12 просмотров

‼️ Илгари хабар берганимиздек (https://t.me/pka_tdi_uz/1850), 7 январь кунидан бошлаб январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. Педагогларга Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишдан олдин Низомнинг (https://lex.uz/pdfs/5641270))айрим бандлари билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

📌Низомнинг 23-банди (https://lex.uz/pdfs/5641270)): Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.

📍Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

✅ педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

✅ қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

✅ педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

📍Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

📍Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.

📌Низомнинг 25-банди (https://lex.uz/pdfs/5641270)): Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

📍Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, Таълим инспекцияси томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

📍Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Таълим инспекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

📌Низомнинг 26-банди (https://lex.uz/pdfs/5641270)): Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

📍педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

📍педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

📍сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

📍Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

‼️P.S. Ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

Все новости