ЯНГИ ДАРСЛИК НАШР ҚИЛИНИШИГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
2-февраль 2022, 10:10
13 просмотров
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги № 500-сонли буйруғи билан Бахтиёр Эргашев, Ўткир Маттиев, Ойбек Ярматов ва Сабоҳат Хўжаёровалар муаллифлигидаги “Жаҳон тарихи” дарслигини нашр этишга рухсат берилди. Академик лицейлар ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишидаги чуқурлаштириб ўтиладиган гуруҳлар ўқувчилари учун ёзилган бу дарслик муаллифлари орасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи тарих фани ўқитувчиси Ойбек Ярматов борлиги жамоа учун қувонарли воқеа. Лицей ўқитувчилари ушбу муваффақият билан О.Ярматовни самимий қутлайди.