Menu

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида 10 ноябрь куни “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тадби…

11-november 2023, 09:05 12 views
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида 10 ноябрь куни “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тадби…

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида 10 ноябрь куни “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда академик лицейнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари қатнашдилар.

Тадбир доирасида ўқув даргоҳида китоблар ярмаркаси, “Ўзбекистон – менинг Ватаним” мавзуида иншолар танлови, “Янги Ўзбекистон – ёшлар нигоҳида” ўқувчилар чизган расмлар кўргазмаси, шунингдек шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди. Тадбирнинг бадиий қисмда ўқувчилар ижросида она-Ватанни улуғловчи, халқлар дўстлигини тараннум этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар янгради. Меҳр-оқибат, ота-онага ҳурматни ифодаловчи саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

All news