Menu

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Жанобиддинов Адҳам ҳозиргача бир ярим миллион доллар миқдорида грант ютди…

7-april 2022, 09:21 9 views
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Жанобиддинов Адҳам ҳозиргача бир ярим миллион доллар миқдорида грант ютди…

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Жанобиддинов Адҳам ҳозиргача бир ярим миллион доллар миқдорида грант ютди ва хорижий мамлакатлардаги 22 та олий ўқув юртининг талабаси бўлиш имкониятига эга бўлди. Шу муносабат билан 6 апрель куни у 9 синфга қадар ўқиган Ургут туманидаги 105-мактабда катта тадбир ўтказилди. Тадбирга ташриф буюрган Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ўқувчини эришган ютуқлари билан табриклаб, унга туман ҳокимлигининг раҳматномасини топширди, ота-онасига телевизор совға қилди.

Шунингдек, тадбирда Ургут туман халқ қабулхонаси бошлиғи Абдуазиз Худойбердиев, ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи директори ўринбосари Амрилло Аҳмедов, меҳнат фахрийси Қуддус Асқаров, Ургут туман халқ таълими бўлими мудири Элёр Пўлатов, 105-мактаб директори Илҳом Ботиров, ўқувчининг боболари Жанобиддин Дўстов, Зиёдулла Мелибоев ва собиқ синфдошлари, ўқитувчилари сўзга чиқиб Адҳамни эришган ютуқлари билан муборакбод этишди.

All news