ТАТУ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИДАН ЯНА БИР ХУШХАБАР ЁКИ 3 НАФАР ЎҚУВЧИ ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ
2022-2023 ўқув йилида умумтаълим фанлари бўйича Республика асосий фан олимпиадасининг биринчи гуруҳ фанлари бўйича Самарқанд вилоят босқичида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи иккинчи босқич ўқувчиси Абдимўминов Алишер Баҳодир ўғли информатика ва ахборот технологиялари фанидан фахрли биринчи ўринни, Бекмуродов Бунёд Ҳамза ўғли учинчи ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Бу икки муваффақиятли натижа ортидан яна бир ажойиб хушхабар тарқалди. Академик лицейнинг 201-гуруҳ ўқувчиси Давронов Облаёр Зиёдулла ўғли мазкур олимпиадада физика фанидан фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди ва унга ҳам вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғи ҳамда 1 миллион 800 минг сўмлик пул мукофоти топширилди. Ғолиб ўқувчи ва устози Алишер Нуримовни эришган муваффақияти билан табриклаймиз.
👉 https://litsey.samtuit.uz