❗️Расман: Алифбодаги камчиликлар бартараф этилди — Президент қонунни имзолади!
21-oktabr 2026, 18:13
48 marta ko‘rilgan
Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган Қонунни имзолади.
Алифбодаги 4 та ҳарфнинг ёзилиши такомиллаштирилди:
O‘ → Ö
G‘ → Ğ
Sh → Ş
Ch → Ç
Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач, ўз кучини йўқотгач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади. Яъни ўтиш жараёни босқичма-босқич ва табиий кечади. Қонунда барча жиҳатлар инобатга (https://t.me/pressuzb/7813) олинган.