Menyu

Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Саида Мирзиёевага соҳадаги янги вазифаларни самарали ташкиллаштириш юклатилди

9-oktabr 2026, 19:42 24 marta ko‘rilgan

Янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлигига Эркинжон Турдимов раҳбарлик қилади, у бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага янги вазирлик фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 2025 йил январидан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаётганди. У бундан аввал Навоий, Сурxондарё ва Самарқанд вилоятларини ҳам бошқарган.

Kun.uz расмий канали (https://t.me/kunuzofficial)

Barcha yangiliklar