Menyu

🎗🎗🎗“ЭНГ ЯХШИ ГУРУҲ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ 🏆🏆🏆

12-fevral 2022, 10:27 12 marta ko‘rilgan
🎗🎗🎗“ЭНГ ЯХШИ ГУРУҲ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ 🏆🏆🏆

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида анъанавий ўтказилиб келинадиган “Энг яхши гуруҳ” танловининг биринчи босқич якунлари кўриб чиқилди. Эришилган натижаларга кўра 🥇биринчи ўрин 107- гуруҳ (раҳбари Асқар Султонов)га, 🥈иккинчи ўрин 106- гуруҳ (раҳбари Барно Ибрагимова) ва 🥉 учинчи ўрин 209-гуруҳ (раҳбари Юлдуз Убайдуллаева)га берилди. 🥇Биринчи ўринга сазавор бўлган гуруҳ Фахрий Ёрлиқ ҳамда телевизор мукофоти, 🥈иккинчи ва 🥉учинчи ўринни эгаллаган гуруҳлар Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида совриндор бўлган лицей ўқувчиларига дипломлар тантанали равишда топширилди.

Лицей директори С.Ҳамраева ғолибларни табриклаб, совғаларни топширди.

Barcha yangiliklar